ҚОЗОҒИСТОНДА БИРИНЧИ АТОМ ЭЛЕКТР СТАНСИЯСИ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2025-08-09 14:00:00 / Янгиликлар
Қозоғистон Атом энергетикаси агентлиги раиси Алмасадам Сатқалиев ва “Росатом” бош директори Алексей Лихачёв мамлакатдаги биринчи атом электр станцияси қурилишга старт берди. Бу ҳақда “Tengrinews” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, АЭС қурилиш ишлари Олмаота вилоятида бошланади. “АЭС бу стратегик лойиҳа бўлиб, у атом саноати ривожланишининг, саноат ва инновацион тараққиётнинг ҳамда узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади”, – деди А.Сатқалиев. Лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 14–15 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, қўшимча равишда 1 миллиард доллар ижтимоий объектлар ва инфратузилма қурилишига йўналтирилиши белгиланган. АЭС қурилиши 2035–2036 йилларда якунланиши режалаштирилган.
