РАДИАЦИЯВИЙ ОБЪЕКТЛАР ВА МАНБАЛАРНИ САМАРАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ
2025-06-24 17:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг “Counterpart” лойиҳа мувофиқлаштирувчиси, “NLA” миллий мувофиқлаштирувчи ёрдамчиси, халқаро ҳамкорлик бўйича ва бошқа мутахассислар қатнашмоқдалар. Тадбир давомида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Хавфсизлик департаменти, мамлакат бўйича Техник офицери Угур Бездегумелининг таклифлари тингланмоқда ҳамда иштирокчилар тегишли таклиф ва фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда лойиҳанинг кейинги босқичларини белгилаб олишмоқда. Мазкур тадбир Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг Радиациявий объектлар ва манбаларни самарали тартибга солиш ва назорат қилиш учун норматив-ҳуқуқий база ва инфратузилмани мустаҳкамлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, АЭХА кўрсатмалари ва тажрибаси билан танишиш, ушбу сохадаги илғор таклифлар, муаммолар ва имкониятлар тўғрисида маълумот алмашиш имконини беради.


