ТАҲДИДЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ЛОЙИҲА ТАҲДИДИ МЕЗОНЛАРИ
2025-06-16 16:20:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг мақсади – миллий ядро хавфсизлигига таҳдидларни баҳолаш методологиясини, шу жумладан лойиҳа таҳдидларини ишлаб чиқиш, улардан фойдаланиш ва сақлашни ҳисобга олиш усулларини тақдим этишдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳамда “Ўзатом” агентлигидан иштирокчилар қатнашмоқдалар. Тадбир давомида Россия Федерацияси ва Словакиянинг етакчи экспертларининг маърузалари тингланмоқда ҳамда иштирокчилар тегишли машғулотларни бажариш орқали Таҳдидларни баҳолаш ва лойиҳа таҳдиди мезонлари бўйича ўз билимларини мусатаҳкамалашмоқда. Мазкур тадбир АЭХА аъзо мамлакатлари ҳамда республикамиз вазирлик ва идоралари мутахассисларининг Таҳдидларни баҳолаш ва лойиҳа таҳдиди мезонларини ишлаб чиқишдаги сўнгги ютуқлар, шунингдек, янгиланган АЭХА кўрсатмалари, Таҳдидларни баҳолаш бўйича АЭХА ташкилоти ва бошқа давлатлар тажрибаси билан танишиш, ушбу сохадаги илғор тажрибалар, муаммолар ва имкониятлар тўғрисида маълумот алмашиш имконини беради.




