МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИЛГАН РАДИОАКТИВ МАНБАЛАРНИ БОШҚАРИШ
2025-06-12 14:00:00 / Янгиликлар
2025-йил 9–13-июнь кунлари Австриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ташаббуси билан “Муомаладан чиқарилган радиоактив манбаларни бошқариш бўйича қўлланманинг бажарилиши юзасидан давлатлар ўртасида маълумот алмашиш” масаласига бағишланган очиқ таркибдаги техник ва юридик экспертлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Саноат, радиациа ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти масъул ходимлари мамлакатда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, миллий ҳуқуқий асослар ва мавжуд имкониятларни миллий презентация орқали тақдим этмоқда.

Тадбирда Халқаро атом энергияси агентлигига аъзо давлатлар вакиллари, соҳага оид халқаро мутахассислар ва экспертлар иштирок этмоқда. Йиғилишнинг асосий мақсади – муомаладан чиқарилган радиоактив манбаларни хавфсиз бошқариш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилиш, мавжуд ҳуқуқий ва техник ёндашувларни таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу йўналишда ахборот алмашиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Йиғилиш ядро хавфсизлигини мустаҳкамлаш, радиоактив материалларнинг рухсатсиз муомаласининг олдини олиш ва уларни хавфсиз бошқариш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.




