КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК, РАДИОЛОГИК ВА ЯДРОВИЙ ХАВФСИЗЛИК
2025-05-28 14:00:00 / Янгиликлар

Бу борада, Европа Иттифоқининг “Муҳим инфратузилмада КБРЯ хавфсизлигини таъминлаш” 101-сон минтақавий лойиҳаси амалга оширилиб, жорий йилнинг 26 ва 29 май кунлари Тошкент шаҳрида лойиҳани амалга оширувчи Халқаро илмий-техник марказининг (Қозоғистон) ташрифи бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида лойиҳа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши вакили билан ҳам икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Мақсад: лойиҳа тўғрисида батафсил маълумот тақдим этиш, муҳим инфратузилмаларда КБРЯ хавфсизлигини таъминлаш асослари билан таништириш.
Шунингдек, 27-28 май кунлари "Навоиазот" АЖ га танишув ташрифи ҳам амалга оширилмоқда. Унда, лойиҳа доирасида жамиятнинг эҳтиёжлари ва келажакдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда. Жамиятнинг раиси Ф.Самадов билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Тадбирлар дастур доирасида жорий йилнинг 29-май кунига қадар давом этади.







