"КИМЁВИЙ ХАВФСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ
2025-05-22 14:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 21-22-май кунлари Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқининг кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий илғор тажриба марказлари бўйича ташаббусини самарали амалга ошириш бўйича миллий ишчи гуруҳининг биринчи идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди ва жорий йилнинг 22 май куни ўз ишини муваффақиятли тугатди.

Тадбир давомида ишчи гурух аʼзолари Ташаббус фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, ишчи гурух таркибига кирувчи тегишли вазирлик ва идораларга "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини келишиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.






