АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИ ХАЛҚАРО АГЕНТЛИГИ БИЛАН ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК
2025-05-16 11:20:00 / Янгиликлар
2025-йил 14-16 май кунлари Самарқанд шаҳридаги “Silk Road by Minyoun” меҳмонхонасида Атом Энергетикаси Халқаро Агентлиги (АЭХА) билан ҳамкорликда техник ҳамкорлик дастурлари бўйича миллий мувофиқлаштириш йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мезбонлик қилди.

Йиғилишда АЭХАнинг техник ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари, мавжуд имкониятлар ва келажакдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Тадбирнинг асосий мақсади — АЭХА билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва барқарор ривожланишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Тадбирда АЭХАнинг расмий вакили Эве-Кулли Кала, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардорбек Якубеков, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, ҳамда 33 давлатдан миллий мувофиқлаштирувчи вакиллар (NLO – National Liaison Officers) иштирок этди.







