САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ
2025-05-14 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбир кун тартиби дастури доирасида “Бир белбоғ, бир йўл” ташаббуси, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, Хитойнинг саноат хавфсилиги ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида эришган ютуқлари ва Саноат хавфсизлиги қонунчилиги, назорат тизими ҳамда соҳадаги текширув тизими билан танишиш кўзда тутилган. Айни пайтда қўмита ташаббуси ва ижросида “Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири бўйича ишланаётганлигидан келиб чиқиб, мазкур қонун бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. Шунингдек, ташриф дастури доирасида саноат хавфсизлиги тизими билан танишиш мақсадида Чендоу шаҳрига ташриф буюриш, мазкур соҳада ҳамкорлик ўрнатиш каби масалаларни ўз ичига олади. Тадбир жорий йилнинг 24-майига қадар давом этади.


