РАДИОАКТИВ МОДДАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
2025-05-12 14:00:00 / Янгиликлар
2025-йилнинг 12–16-май кунлари Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган Халқаро атом энергияси бўйича агентлик (ХАЕА) бош қароргоҳида радиоактив моддалар хавфсизлиги бўйича Ишчи гуруҳнинг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлги қўмитасининг радиатсия ва ядро хавфсизлги департаменти раҳбар ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Тадбирнинг мақсади — радиоактив моддалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича МАГАТЕнинг фаолияти юзасидан ахборот алмашиш, шунингдек, ушбу соҳадаги ҳуқуқий-тартибга солувчи масалалар, учрайдиган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича амалий тажриба билан ўртоқлашишдан иборат. Йиғилишда 60 дан ортиқ давлатдан мутахассислар иштирок этмоқда. Тадбир доирасида радиоактив моддаларни ташиш, сақлаш ва қўллаш жараёнларида хавфсизлик чораларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Радиатсия ва ядро хавфсизлиги департаментининг масъул ходими мазкур тадбирда иштирок этмоқда.



