ЯДРОВИЙ ИНФРАТУЗИЛМА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО МАСЛАҲАТЛАШУВ ЙИҒИЛИШИ
2025-05-06 14:20:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Саноат, радиaция ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Якубеков раҳбарлигидаги делегaция ҳамда Халқаро атом энергетикаси бўйича агентлик вакиллари иштирок этмоқда. Унда ХАЭАнинг Европа бўйича техник ҳамкорлик бўлими директори Eве-Кюлли Кала хоним ва Ўзбекистоннинг Венадаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов сўзга чиқиб, йиғилишнинг аҳамияти ва қўшма ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритди. Учрашув доирасида Ўзбекистон томонидан мамлакатда ядро энергетикаси соҳасини ривожлантиришга қаратилган миллий стратегия, амалга оширилаyoтган институционал ислоҳотлар ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга оид Миллий ҳаракат режаси юзасидан тақдимот қилинди. Йиғилиш иштирокчиси, Саноат, радиaция ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош мутахассиси Азиз Аширметовга кўра, тақдимот чоғида қонунчилик базаси, жамоатчиликни хабардор қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида атрофлича ахборот берилди.
– ХАЭА мутахассислари Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик йўналишларини янада чуқурлаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Жумладан, техникавий кўмак, eксперт маслаҳатлари, таҳлиллар ва таълим дастурларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2022-2023 йилларда амалга оширилган ишларнинг натижалари сарҳисоб қилиниб, кейинги йиллардаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, кадрлар тайyoрлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядровий фавқулодда вазиятларга тайyoргарлик кўриш каби муҳим йўналишларда тажриба алмашишга келишилди. Бу каби ҳамкорлик томонларнинг ушбу йўналишда яхши натижаларга eришиш иконини беради, – деди А.Аширметов.





