АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИДА АЁЛЛАРИНИНГ РОЛИ
2025-04-29 14:00:00 / Янгиликлар

Унда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, радиация ва ядро хавфсизлиги Департаменти бош мутахассиси Дилдора Умурзоқова Марказий Осиёдаги аёллар ядро сохасидаги фаолияти ва Халқаро атом энергияси агентлигига аъзо давлатлар тажрибаси билан танишиш мақсадида иштирок этди. Мазкур тадбирда Марказий Осиё, АҚШ давлатлари ҳамда ХАЭАдан 3 нафардан аёл экспертлар қатнашишди. Тадбирни АҚШ Энергетика вазирлигининг Ядровий хавфсизлик миллий бошқармаси (DOE/NNSA) ядровий хавфсизлик бўйича рахбари Маргарита Калинина-Поль хоним очиб берди. Тадбирнинг асосий мақсади CANWN ядровий, радиологик ва хавфсизлик билан боғлиқ бошқа соҳаларда ишлайдиган аёлларни ядро энергетикаси, радиациявий дастурлар, ядровий, радиологик, кимёвий ва биологик хавфсизлик соҳаларидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва имкониятларини кенгайтиришдан ва ХАЭА аъзо давлатлар тажрибасини ўрганишдир. Айни пайтда, мазкур ўтказилган тадбирдан ортирилган кўникма, билимлар ва тажрибалар келажакда Республикамиз аёлларини Ўзбекистон Республикаси атом энергиясидан фойдаланиш объектларида, ядровий, радиологик ва хавфсизлик билан боғлиқ бошқа соҳаларда ишлайдиган аёлларни ядро энергетикаси, радиациявий дастурлар, ядровий, радиологик, кимёвий ва биологик хавфсизлик соҳалардаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Жамиятда аёлларни ядро сохасидаги фаолиятини ривожлантириш, жаҳон тажрибасини ўрганиш, ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида керакли кадрларни тайёрлашга имкон беради.

