РАДИОАКТИВ МАНБАЛАР БИЛАН МУОМАЛАДА БЎЛИШ
2025-04-14 12:20:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг мақсади – аъзо мамлакатларга фойдаланишдан чиқарилган ёпиқ радиоактив манбалар билан муомалада бўлиш бўйича миллий сиёсат ва стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашишдан иборат. Семинарда Азарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ядро физикаси институти ва “Ўзатом” агентлигидан иштирокчилар қатнашмоқдалар. Тадбир давомида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик, Латвия ва Россия Федерацияси етакчи экспертларининг маърузалари тингланмоқда ҳамда иштирокчилар тегишли машғулотларни бажариш орқали миллий сиёсат ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича ўз билимларини мусатаҳкамалашмоқда. Мазкур тадбир АЭХА аъзо мамлакатлар ҳамда республикамиздаги манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларининг фойдаланишдан чиқарилган ёпиқ радиоактив манбалар билан муомалада бўлиш бўйича миллий сиёсат ва стратегияни ишлаб чиқишдаги сўнгги ютуқлар, шунингдек, стратегия ишлаб чиқиш бўйича АЭХА ва бошқа давлатлар тажрибаси билан танишиш, ушбу сохадаги илғор тажрибалар, муаммолар ва имкониятлар тўғрисида маълумот алмашиш имконини беради.


