САМАРҚАНДДА КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК, РАДИАЦИЯВИЙ ВА ЯДРОВИЙ ХАВФСИЗЛИК ЎҚУВ МАШҒИЛОТИ
2025-04-11 12:40:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 апрель куни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мутахассилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармони 5-иловасининг 8 бандига хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан Европа Иттифоқининг "Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликнинг дала машқлари" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда режалаштирилган кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликка бағишланган минтақавий дала машғулотини ўтказиш юзасидан Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида, ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳрида жойлашаган "Динамо" номли футбол стадионини ва "Александр" номли меҳмонхоналарда лойиҳа талаблари асосида ўрганишлар олиб борилди. Амалга оширилган ўрганишлар натижаси бўйича мазкур иккита объектда режалаштирилаётган тадбирни ўтказиш учун талаб этилаётган шартларга мос келиши аниқланди. Ташкилий ва амалий ишлар 2025-2026 йилларда давом этади.






