СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР
2025-04-09 07:10:00 / Янгиликлар
Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!
Биз ким – мулки Турон, Амири Туркистонмиз!
Биз ким миллатларнинг энг улуғи, энг қадими – Туркнинг бош бўғинимиз!”.
Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби, Темурийлар давлатининг асосчиси, Ўзбекистан давлатчилик тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган, илм-маърифат ҳомийсидир.
“Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин”- Амир Темур.
