"КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК, РАДИАЦИЯВИЙ ВА ЯДРОВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ДАЛА МАШҚЛАРИ" ЛОЙИҲАСИ
2025-04-08 12:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 8 апрель куни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармони 5-иловасининг 8 бандига хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан Европа Иттифоқининг "Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликнинг дала машқлари" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда режалаштирилган кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликка бағишланган минтақавий дала машғулотини ўтказиш юзасидан ташкилий ва молиявий масалалар мухокамаси бошланди. Минтақавий дала машғулотлари ўтказилиши 2025 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Европа Иттифоқи билан биргаликда хавфсизликни таъминотлаш бўйича амалий машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади. Шунингдек, Бактериологик (биологик) ва токсик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва сақлашни тақиқлаш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция доирасида Тошкент шаҳрида минтақавий учрашув ўтказилиши режалаштирмоқда. Ушбу тадбир орқали халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик мустаҳкамланади. Айни пайтда, қўмита мутахассислари томонидан 2025 йил сентябрь ойига қадар "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши режалаштирилган бўлиб, бу қонун кимёвий хавфсизлик соҳасидаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга қаратилган. Соҳани тартибга солувчи яна бир муҳим Қонун "Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш тўғрисида"ги қонун бўлиб, унинг лойиҳаси 2025 йил ноябрь ойига қадар ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга тақдим этилиши кутилмоқда. Бу қонун радиоактив чиқиндилар билан ишлашда хавфсизликни таъминотлашга қаратилган. Европа Иттифоқининг ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида, тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва минтақавий хавфсизликни таъминотлашга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширишда самарали ҳамкорлик қилиш кўзда тўтилган.



