УРАН КОНЛАРИДАГИ РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК
2025-04-07 17:00:00 / Янгиликлар

Ушбу ташрифнинг мақсади Еврокомиссия молиявий кўмагида Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ) томонидан республикамзида илгарги уран кони объектларида амалга оширилаётган атроф-муҳитни қайта тиклаш (рекультивация) ишлари лойиҳаси ҳолати билан танишишдан иборат. Ташриф дастурининг биринчи кунига кўра, Европа ҳисоб палатаси миссияси вакилларининг катта аудитори жаноб Афонсо де Кастро Малхейро бошчилигидаги гуруҳ Ўзбекистон Республикасидаги радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги тартибга солиш органи Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида республиканинг Янгиобод ва Чоркесар илгарги уран кони объектларида ўтказилаётган экологик қайта тиклаш ишлари давомида радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги тартибга солиш масалалари юзасидан ахборот алмашишди. Шунингдек, илгарги уран кони объектларида хавфсизликни таъминлашдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, ушбу объектларнинг жисмоний ҳимоясини таъминлаш, радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш бўйича маълумот алмашинилди.








