КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК, РАДИОЛОГИК ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ БОРАСИДА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК
2025-04-04 17:10:00 / Янгиликлар

Ушбу ҳамкорлик доирасида, препаратлар ва технологияларнинг янги усуллари, хавфсизлик стандартлари, таълим ва тренинг дастурлари, шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларни амалий жорий қилиш жараёнлари ҳамда радиациядан ҳимояланиш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилади. Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик, хусусан, қўшма тадқиқотлар, тажриба алмашиш, инновацион ечимларни жорий қилиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича стандартларни такомиллаштириш каби соҳаларда амалга оширилади. Бу эса, ўз навбатида, ядро энергиясидан фойдаланиш жараёнида хавфсизликни таъминлайди. Маълумот ўрнида. КБРЯ бўйича ЕИ ИТМ Европа комиссияси томонидан молиялаштирилади ва БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов масалалари бўйича Минтақалараро илмий-текшириш институти (ЮНИКРИ) ва Европа комиссиясининг Бирлашган тадқиқот маркази (БТМ) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Европа ташқи алоқалар хизмати ҳам мазкур ташаббусни келгусида амалга оширишда иштирок этади. Ташаббус тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, ЕИ аъзо мамлакатлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг техник ёрдами билан миллий, минтақавий ҳамда халқаро миқёсда ҳамжиҳатлик ва самарали ҳамкорлик асосида ишлаб чиқилган. Ташаббусда дунёнинг 8 минтақасидан 64 тадан зиёд давлат иштирок этади.
