ЎЗБЕКИСТОН ВА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ҲАМКОРЛИГИ
2025-04-02 17:00:00 / Янгиликлар

2025 йил 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг сўнгги 8 йил ичида Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо ва инвестициявий ҳамкорлиги динамикасини акс эттирувчи инфографикаларни (https://t.me/reviewuznews/7219)тайёрлади.
✅2017-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 2,4 баробар - 2,6 млрд доллардан 6,4 млрд долларгача ўсди.
🔵 2024 йилда экспорт ҳажми 26,9%га ўсди (2023 йилга нисбатан)
🔵 2024 йилда импорт ҳажми ўзгаришсиз қолди.
✅ ЕИ мамлакатлари Ўзбекистонга саноатни ривожлантириш учун зарур бўлган «дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари», кимё моддалар ва бошқа маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчиларидан ҳисобланади.
✅ Ўзбекистонда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги мингга яқин корхона
✅ 2017-2024 йиллар давомида ЕИ мамлакатларидан (жумладан, ЕИ молия ташкилотларидан) жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,4 млрд долларни ташкил этди.

