РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ ТАБРИГИ
2025-03-30 07:40:00 / Янгиликлар
Ҳурматли ватандошлар, соҳа фидоийлари!
Барчамизнинг энг муқаддас ва хос мўжизага тўла айёмларимиздан бири бўлган Рамазон Ҳайит байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Бу ажoйиб байрам бизга нафақат аҳиллик, бахт ва осойишталик, балки бир-биримизни тушуниш ва қўллаб-қувватлаш, инсонийлик ва меҳрибонликка интилишни ҳам эслатади.
Рамазон ойи – маънавий тозаланиш ва руҳий камол топиш вақти, шунга кўра, байрамнинг ҳар бир дақиқаси бизга барча яхши амалларнинг рўёбга чиқишига кўмаклашаётганини ҳис эттиради. Байрам кунларида аҳли зиёрат қилиш, яхшиликлар қилиш, беназир қувонч ва маънавий хурсандчиликни ҳосил қилади.
Қадрли дўстлар!
Диний ва миллий қадриятларимиз уйғунлашган ушбу муқаддас кунларда яқинлардан хабар олиш, катталарга ҳурмат-иззат кўрсатиш, кичикларни хурсанд қилиш, етимларнинг бошини силаш, муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш, шунингдек, ўтганларнинг руҳини шод этиш каби урф-одатларимиз ўзгача шукуҳда ўтади.
Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу саодатли лаҳзаларда Сиз азизларни яна бир бор муборак Ҳайит айёми билан чин дилдан қутлаб, барчангизга Яратгандан мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахту саодат, тинчлик-хотиржамлик ва хонадонингизга файзу барака тилайман.
Ушбу лаҳзаларда дуогўй кексаларимизнинг эзгу тилаклари ижобат бўлсин!
Шукуҳли байрамнинг нурлари барча ташвишларимизни аритсин!
Юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин!
Ҳурмат билан, саноат радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос РАФИҚОВ
