ФАРМОН ИЖРОСИ БЎЙИЧА IRRS МИССИЯСИ
2025-03-28 11:00:00 / Янгиликлар

Бугун мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали, шу жумладан, атом энергетикасини ташкил этиш ҳисобидан республиканинг электр энергиясига нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, мазкур ислоҳотларни узлуксиз давом эттириш ва иқтисодиётнинг драйвери бўлган саноатнинг объектларида хавфсизликни таъминлаш учун Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги 186-сонли қарори билан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.
Белгилаб берилган вазифаларни изчил амалга ошири ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 24-декабрдаги “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-224-сон Фармони тегишли бандига асосан Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (АЭХА) “Тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комплекс хизматлар” (IRRS) дастлабки миссиясини ўтказиш вазифаси юклатилди. Маълумот учун. IRRS миссияси бу АЭХАнинг эксперт баҳолаш хизматларидан бири ҳисобланиб, миссиянинг мақсадлари давлат, ҳуқуқий ва хавфсизликни тартибга солиш базасини АЭХАнинг хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини баҳолаш орқали миллий хавфсизлик инфратузилмаси самарадорлигини оширишдан иборатдир. Фармон ижроси бўйича қўмитанинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти томонидан жорий йил январида куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳамда Ўзатом агентлиги вакиллари билан биргаликда техник ҳамкорлик лойиҳалар ва комплекс иш режа бўйича ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш масалалари юзасидан онлайн тадбир ташклил этилди. Мазкур онлайн форматдаги учрашувда IRRS миссиясини ўтказиш бўйича АЭХА экспертлари билан олиб борилган муҳокамалар асосида 2025 йилнинг июль ойида IRRS миссиясини ўтказиш масалалари бўйича АЭХА экспертлари иштирокида “Эксперт учрашуви”ни ташкил қилиниши режалаштирилди. Бу каби форматда ўтказилган учрашув режалаштирилаётган йиғилишни ташкил этишда томонлар учун ташкилий масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлларига тезкор жавоб олиш ва мулоҳазалар билан бўлишишда самарали платформа бўлиб хизмат қилади.
