РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ
2025-03-17 12:10:00 / Янгиликлар
Ушбу Қонун лойиҳасининг мақсади радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасидаги муносабатларни ҳамда аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини, шунингдек атроф-муҳитни радиоактив чиқиндиларнинг ҳозирги ва келажак авлодлар учун зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни тартибга солишдан иборат.
Шуни такидлаш жоизки, мазкур Қонун лойиҳаси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) талаблари ва етакчи мамлакатлар тажрибаси ва қонунчилигини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасида ҳуқуқий тартибга солишнинг вазифалари ва тамойилларини, хавфсизликни таъминлашга доир талаблар, радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари, радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўладиган объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш (ёпиш) ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик каби ҳуқуқий нормаларни ўз ичига қабраб олади.
