“ЖОНГЕЛДИ” КОНИДА УРАН ҚАЗИБ ОЛИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА БИТИМ ИМЗОЛАНДИ
2025-03-10 19:00:00 / Янгиликлар

Битим Навоий вилоятининг Томди туманида жойлашган “Жонгелди” конида уран ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқа қўшма лойиҳалар доирасида геология қидирув ишларини жадаллаштиришга қаратилган. Ушбу битим томонларга ўз ресурслари ва тажрибаларини бирлаштирган ҳолда лойиҳа учун инновацион ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради. Битимга кўра, “Жонгелди” конини ӯзлаштиришнинг биринчи босқичида дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, лойиҳа учун дастлабки капитал инвестициялар тахминан 100 миллион долларини ташкил этади. Конининг бутун фаолияти давомида эса жами капитал инвестициялар ҳажми 200 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Уран ишлаб чиқариш ҳажми йилига ўртача 500 тоннани, энг юқори чўққида эса йилига 700 тоннагача етади. Капитал инвестицияларни йўналтириш даври уч йилни ташкил этади. Битим шартларига мувофиқ, “Жонгелди” лойиҳасининг асосий сармоядорлари хорижий компаниялар ҳисобланади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва лойиҳани “Navoiyuran” давлат корхонасининг мавжуд саноат инфратузилмасига интегратсия қилиш мақсадида “Navoiyuran” ДК лойиҳанинг операцион бошқарувчиси этиб тайинланди. “Жонгелди” лойиҳасининг асосий сармоядорлари хорижий компаниялар ҳисобланади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва лойиҳани “Navoiyuran” давлат корхонасининг мавжуд саноат инфратузилмасига интегратсия қилиш мақсадида “Navoiyuran” ДК лойиҳанинг операцион бошқарувчиси этиб тайинланди. Бундан ташқари, ушбу битим жаҳон уран саноатидаги учта йирик компания ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланишини англатади. Молиявий инвестицияларга қўшимча равишда, битим қуйидаги муҳим соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини яратади.Геология қидирув ва уран қазиб олишда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Геология қидирув ва уран қазиб олиш бўйича билим ва илғор тажрибалар алмашинувини жорий этиш. Операцион самарадорликни ошириш, замонавий корпоратив бошқарув тизимларини, ЭСГ тамойилларини ва бошқа халқаро стандартларни татбиқ этиш.
Маълумот учун: Франциянинг Orano компанияси – ядровий материаллар соҳасида етакчи халқаро компания бўлиб, уран қазиб олиш, қайта ишлаш ва ядровий ёқилғи цикли бўйича юқори қийматли ечимларни таклиф этади. Хавфсизлик, инновация ва барқарор ривожланишга содиқликни ўз олдига мақсад қилган Orano гуруҳи ядровий энергиянинг келажагини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Orano гуруҳининг 17 500 ходими мунтазам ўз малакаси, хавфсизликка бўлган чуқур эътибори ва инновацияга интилиши билан ядровий материалларни ўзгартириш ва назорат қилиш бўйича билимларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Бу – иқлим, соғлиқ ва ресурсларни тежаш учун, бугун ва эртанги жаҳон манфаати йўлида қилинмоқда.
Япониянинг ITOCHU корпорацияси – дунёдаги етакчи савдо ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, металл, минераллар, энергия ва саноат соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширади. Компания жаҳон бозоридаги позитсиясини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун инновацион ечимларни жорий этишни давом эттирмоқда.

