САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ КАЛИНИН АЭСДА
2025-03-14 17:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси делегацияси Ростехнадзорнинг ядро ва радиациявий хавфсизликни назорат қилиш бўйича Россия Федерациясининг Волжский вилояти ходимлари билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ядро ва радиациявий хавфсизликни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Калинин АЭС участкасида учрашув ўтказди.

Дастлаб делегация АЭС ахборот маркази фаолияти билан танишди, 1, 2, 3-энергоблокларнинг турбинали бўлимлари, 3-энергетика блокининг блок-бошқарув маркази, лойиҳавий аварияларни бошқариш учун мобил ускуналарни жойлаштириш майдончасида бўлишди.Ташриф сўнгида делегация аъзолари атом электр станцияларида амалга оширилаётган давлат назорати тартиби билан танишдилар. Вилоятдаги радиациявий вазият, сув ҳавзаларининг ҳолати билан боғлиқ саволларга АЭС мутахассиларидан атрофлича жавоб олишди.
