СПОРТ – СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ
2025-02-24 17:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21-23-феврал кунлари Спорт вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Чимган Чалленге – 2025” қишки спорт фестивали ташкил этилди. Унда республикамиздаги вазирликлар, идора ва ташкилотларининг 150 нафардан ортиқ спорт тарғиботчилари иштирок этишди. Фестивал доирасида “Вазирлик, идора ва ташкилотлар ўтртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби” юзасидан ўқув семинарлари ҳамда волейбол, баскетбол, стритбол, стол тенниси каби спорт турларидан спорт мусобақалари ташкил этилди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси спорт тарғиботчилари Нафиса Турдиева, Гулнора Муродова ва бошқа фаол иштирокчилар мазкур спорт тадбирида ташкил этилган волейбол мусобақасида фахрли ўринларни эгаллашди. Ташкилотчилар томонидан фестивал доирасида ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этган вазирлик ва идораларнинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.




