ЎЗБЕКИСТОН РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА
2025-02-24 11:00:00 / Янгиликлар
Шу кунларда Австриянинг Вена шаҳрида халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) томонидан “Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш ва ядровий объектларни фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш“ мавзусида минтақавий тадбир ўтказилмоқда.

Унда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Радиатсия ва ядро хавфсизлиги департаменти ходими Отабек Эшмуродов иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад халқаро атом энергетикаси агентлигига аъзо давлатларнинг радиоактив чиқиндилар, ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларини назорат қилиш ва ядровий объектларни халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқ фойдаланишдан чиқариш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашга қаратилган. 28 февралга қадар ўз ишини давом эттирадиган ушбу тадбирда қатор масалалар юзасидан муҳокамалар ташкил этиляпти.




