САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ КЕНГАШИНИНГ ХХII-ЙИҒИЛИШИ
2024-09-18 13:00:00 / Янгиликлар

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ КЕНГАШИНИНГ ХХII-ЙИҒИЛИШИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси делегацияси 2024 йилнинг 17-18-сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Саноат хавфсизлиги бўйича давлатлараро кенгашнинг ХХII йиғилишида иштирок этишмоқда.Кенгаш ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Республикалари, Россия Федерацияси саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат назорати органларининг вакиллари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси вакиллари иштирок этадилар. Мазкур йиғилишда Хитой Халқ Республикаси ва Турманистон Республикаси кўзатувчи мақомида иштирок этишмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон делегацияси номидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқарма бошлиғи О.Джураев ва бўлим бошлиғи А.Акрамовлар иштирок этмоқда. Тадбирда иштирокчилар 2023-2024 йилларга мўлжалланган ишларни сарҳисоб қилади ва 2021-2026 йилларга мўлжалланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича асосий чора-тадбирлар режасини амалга оширилишининг боришини кўриб чиқишмоқда. Кун тартибига мувофиқ, делегатлар йил давомида хавфли ишлаб чиқариш обектларида саноат хавфсизлигини тартибга солиш соҳасидаги миллий қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва ушбу йўналишдаги фаолият тўғрисида ахборот алмашадилар, саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янгилаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишмоқда. Назорат фаолияти бўйича тажриба алмашиш учун иштирокчилар Турсун Ўлжабоев номидаги Тожикистондаги энг йирик электр станция бўлган “Нурек ГЭС”га ташриф буюришади. Иштирокчилар йиғилиш якунлари сарҳисоби юзасидан Саноат хавфсизлиги бўйича давлатлараро кенгашнинг XXII-йиғилиш қарори ва баённомасини имзолаш кўзда тўтилган. Маълумот ўрнида. 2001-йилнинг 28-сентябрида Москва шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари томонидан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида” Битим имзоланади. Битим хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишилган сиёсатни амалга оширишга ва саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш ва давлат назоратининг умумий ёндашувлари ва тамойилларини ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, хусусан савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш учун ушбу саноат хавфсизлиги талабларини халқаро нормалар ва стандартлар билан зарур мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, келишилган ёки биргаликда ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги талабларини, шу жумладан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлайдиган норматив-техник ҳужжатларни қабул қилишни назарда тўтади. Битимни амалга ошириш учун Саноат хавфсизлиги бўйича давлатлараро кенгаш тузилади ва унинг мажлислари ҳар йили Битим иштирокчи-давлатларидан бирининг ҳудудида ўтказилади.
