"Самарқанд Марафони" халқаро хайрия югуриш марафонига старт берилди
2025-11-09 13:00:00 / Янгиликлар

Дастлаб, Регистон майдонида “KIDS RUN” йўналишида 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ўртасида пойгалар бўлиб ўтди. Шунингдек, скандинавча юриш мусобақалари ҳам ташкил этилди.
9 ноябрь куни марафоннинг асосий беллашувларида 40 га яқин давлатдан 8 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.
Мазкур марафонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди. Беллашувларда иштирокчилар 5, 10, 21.1 ва 42.2 километр масофаларни босиб ўтишди.
42.2 километрлик беллашув учун ҳомийлар томонидан пул мукофоти таъсис этилган бўлиб, биринчо ўринга — 30 миллион сўм, иккинчи ўринга — 25 миллион сўм ва учинчи ўринга — 20 миллион сўм тақдим этилади.
Марафон доирасида турли ёш тоифасидаги ва имконияти чекланган шахслар ўртасида ҳам пойгалар ташкил этилди.








