«Контехназоратўқув» Давлат муассасаси ISO 37001:2016 халқаро стандарти асосида фаолият юритади
2025-11-06 18:00:00 / Янгиликлар

📜 Мазкур сертификат «Контехназоратўқув» Давлат муассасасининг коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатини ифода этади ҳамда муассаса тингловчилари ва бизнес ҳамкорларининг ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🏛️ Қўмита тизимида халқаро стандартлар асосида фаолият юритувчи коррупцияга қарши кураш тизими жорий этилган бўлиб, ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.
✅ Хусусан:
-
Коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавф-хатарлар баҳоланди;
-
Уларни камайтириш чоралари белгилаб олинди;
-
Қўмита назорати остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ходимлар билан муносабатлардаги коррупциявий хавф ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш тизими йўлга қўйилди;
-
Ходимлардан коррупцияга қарши сиёсатга мувофиқлиги тўғрисида декларациялар қабул қилинди;
-
Юқори хавф остидаги ходимлар рўйхати юритила бошланди.
Бу ишлар тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олишга, ҳамда мурожаат этувчилар учун очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида фаолиятни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
☎️ Коррупцияга қарши курашиш ва аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Қўмитанинг 71 203 02 39 рақамли «Ишонч телефони» фаолият кўрсатмоқда.
🕒 Алоқа линияси 24/7 режимида, аноним мурожаатларни ҳам қабул қилади.
ℹ️ Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият ҳақида қўшимча маълумотни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий сайти орқали олиш мумкин:
👉 https://gov.uz/oz/cirns/pages/korrupsiyaga-qarshi-kurash

