“Қуваниш Жарма” каналини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-09 16:55:00 / Yangiliklar
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Жаҳон банки вакиллари иштирокида “Миллий ирригация тизимларини яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Қуваниш Жарма” каналини реконструкция қилиш масалаларини муҳокама қилинди.

Учрашувда лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва техник жиҳатлари, белгиланган вазифалар ижроси ҳамда келгусидаги ишлар муҳокама этилди.
Шундан сўнг делегация аъзолари “Қуваниш Жарма” каналига бориб, мавжуд ҳолат билан танишди. Ўрганишлар давомида реконструкция ишларини ташкил этиш юзасидан ҳудудий масъуллар билан фикр алмашилиб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот хизмат

