ЗАМОНАВИЙ ҚАДОҚЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
Ҳукумат комиссиясининг
2025 йил “ 2” майдаги 107-сон баёнига
2-илова
Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг электрон реестрини
юритиш тартиби
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг электрон реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмадан фойдаланилади:
замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари — етакчи хорижий давлатлар тажрибасига асосан, мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш учун техник талабларга мувофиқ қадоқларни ишлаб чиқарувчилари;
электрон реестр - замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотларни ягона давлат реестрида юритиш;
замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни белгилаш тизим коди (кейинги ўринларда — ЗҚМИЧБТ коди) — замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар (аниқлаш бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан бериладиган код);
3. Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан уларни реестрга киритиш йўли билан ўтказилиб, реестрга киритилган ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган деб ҳисобланади ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан реестрдаги ишлаб чиқарувчилар рўйхати ва маълумотлари юритилади.
4. Реестр ушбу Тартибга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат тилида электрон шаклда юритилади.
5. Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
реестр рақами;
рўйхатга олиш санаси;
амал қилиш муддати;
маҳсулот номи;
ариза берувчи номи;
ариза берувчи СТИР;
йиллик ишлаб чиқариш қуввати (донада)
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат белгиси
Реестр ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ шакллантирилади.
6. Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларини Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан электрон рўйхати
ва маълумотлари шакллантирилади ва улар тўғрисидаги маълумотлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига тақдим этиб борилади.
7. Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини сертификатлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) сертификатлаштириш органига сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
б) маҳсулотларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини ўрганиш ва текшириш;
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
г) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш;
д) намуналарни АСЛда синовдан ўтказиш;
е) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш;
ж) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
з) мувофиқлик сертификатини ягона давлат реестрига киритиш;
и) замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотларни электрон реестрга киритиш.
Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини сертификатлаштириш 1 иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
2-боб. Электрон реестрни юритиш тартиби
8. Реестр:
замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотларни киритиш;
замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
тугатилган ва маълумотлари ўзгартирилган замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотларни архивлаш орқали юритилади.
9. Реестрни юритиш доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар фақат тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қарори асосида киритилади.
10. Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар масалалари бўйича таклиф ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин бир иш кунида тегишли ҳужжатларни Реестрга киритиш учун Техник жихатдан тартибга солиш агентлигига ушбу Тартибнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон ҳамкорлик орқали тақдим этиши шарт.
11. Давлат органлари томонидан замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар масалалари бўйича Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилган ҳужжатлар уч иш кунида кўриб чиқилади ва тегишли маълумотлар электрон реестрга киритилади.
12. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Тартибнинг 12-банди талабларига мос келса, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш кунида ЗҚМИЧБТ кодини белгилаш ёки аниқлик киритиш учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига юборади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида ЗҚМИЧБТ кодини белгилайди ёки аниқлик киритади ва маълумотларни Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўсимликлар карантини
ва ҳимояси агентлигидан маълумотлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунида маълумотларни Реестрга киритади ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
13. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Тартибнинг 12-банди талабларига мос келмаса, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш кунида сабабларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар бўйича ҳужжатларни киритган давлат органлари ўн кун муддат ичида қайтарилган ҳужжатларнинг камчиликларини бартараф этиб, қайта киритади.
Қайта киритилган ҳужжатлар ушбу Тартибнинг 13-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.
14. Реестр Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий
веб-сайтида онлайн режимда жойлаштирилади.
Веб-сайтда замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.
15. Ушбу Тартиб кучга киргунига қадар шакллантирилган замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар рўйхатидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Давлат картография-геодезия фонди, давлат архивлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг архив маълумотлари, шунингдек, Кадастр агентлигининг сўровига асосан вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маъмурий-ҳудудий бирликни шакллантириш учун асос бўлган ҳужжатлар асосида ўтказилади.
16. Реестрни шакллантириш ва юритиши Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ушбу Тартибни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
18. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг электрон
реестрини юритиш тартибига
1-ИЛОВА
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи
СХЕМАСИ
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
|||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
Ариза берувчи |
Сертификатлаштириш органига сертификатлаш юзасидан ариза бериш; |
Ариза берувчининг хоҳишига кўра |
|||
|
2-босқич |
МСО |
1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан аризани ўрганиш; |
2 иш куни мобайнида |
|||
|
2. Маҳсулотларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини ўрганиш ва текшириш; 3. Ариза бўйича қарор қабул қилиш; |
|
|||||
|
3-босқич |
МСО |
Намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш; |
1 иш куни мобайнида |
|||
|
Синов лабораторияси |
Намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш; |
Синовлар давомийлигидан келиб чиқиб |
||||
|
МСО |
Маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш; |
3 иш куни мобайнида |
||||
|
Олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш; |
|
|||||
|
4-босқич |
МСО |
Мувофиқлик сертификатини ягона давлат реестрига киритиш; |
2 иш куни мобайнида |
|||
|
Замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотларни электрон реестрга киритиш. |
3 иш куни мобайнида |
