Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг йирик қурилиш компанияларидан бири — BOMI Engineering Construction компанияси вице-президенти Ким Тай Соу бошчилигидаги делегация билан учрашди.
2026-02-25 22:30:00 / Yangiliklar
Унда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, замонавий турар жой комплекслари қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари томонидан Фарғона шаҳрида замонавий архитектура асосида турар жой мажмуаларини барпо этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида инвесторлар томонидан лойиҳа ҳужжатларини қисқа муддатларда якунлаб, амалий ишларни бошлашга тайёр эканликлари билдирилди. Шунингдек, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

