Ҳудудларга ташриф давомида Узун тумани марказини ободонлаштириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш ишлари билан танишилди.
Президентимиз ташаббуси ва топшириқлари билан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этишда раҳбарларнинг жойларда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилганлиги муаммоларнинг манзилли ечимида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари ҳамда ўтказилган видеоселекторларда берилган топшириқлар асосида воҳамизда туризмнинг турли йўналишлари, жумладан, экотуризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.