
Метрология

Қонун ва меъёрий-ҳуқуқий асослар
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 7-апрелдаги ЎРҚ-614-сонли “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган;
Ўзбекистон Республикасининг "Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024-йил 7-августдаги ЎРҚ-940-сон қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 28-февралдаги 91-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021-йил 2-июндаги ПҚ-5133-сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018-йил 12-декабрдаги 4059-сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида”ги 2024-йил 1-июлдаги 370-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-августдаги “Ўзбекистон Республикасида Вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 510-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020-йил 29-августдаги 528-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019-йил 20-августдаги 698-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг «Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 10 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3606)
Давлат ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизими
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига асоссан Метрологияга оид фаолият соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;
- ишончсиз ўлчаш натижаларининг олдини олиш;
- холис, ишончли ва солиштириладиган ўлчаш натижаларига бўлган эҳтиёжларни қондириш;
- ўлчаш натижаларининг миллий ва (ёки) халқаро эталонларгача метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишига ва илмий-техник тараққиётига кўмаклашиш.
Метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
- ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти;
- ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиёти;
- ўлчашларни бажариш услубиёти;
- синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти.
Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар жумласига метрология текширувини ўтказиш тартибини белгиловчи стандартлаштириш бўйича ҳужжатлар ҳам киради.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш услубиётлари, синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти метрологик экспертизадан ўтказилиши лозим.
Ўлчашларни бажариш услубиёти метрологик аттестациядан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасида халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.
Катталик бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта ҳосил қилинади.
Eталонлар орқали қайта ҳосил қилинадиган катталик бирликлари халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши керак.
Метрология текшируви Ўзбекистон миллий метрология институти, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари ҳамда юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан ушбу Қонунда белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади
Метрология текшируви ва давлат метрология назорати қуйидаги соҳаларда бажариладиган ўлчашларга нисбатан қўлланилади:
- соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- моддий бойликларни ва ёқилғи-енергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
- солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
- заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
- умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш;
- аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув обектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- саноат хавфсизлигини таъминлаш;
- давлат мудофаасини таъминлаш;
- меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
- геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
- ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
- расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
- маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
Ўлчаш воситаларининг Давлат реестрлари:
Миллий Эталонлар базаси
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси («ЎзММИ» ДМ) ўз фаолияти - ваколатлари доирасида билан ўлчаш, синаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш натижаларини халқаро даражада тан олиниши, Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар, синашлар, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бирлигини таъминлаш мақсадида миллий эталонларни текшириш, сақлаш ва ишлатишни амалга оширувчи илмий-текшириш давлат корхонаси.
«ЎзММИ» ДМ қуйидаги 29 та миллий бошланғич эталонлари мавжуд


