ЎзММИ ёш олимлари Анвар Захидов билан илмий учрашув ўтказди
2026-07-23 10:00:00 / Янгиликлар

Далласдаги Техас университетининг Нанотехнологиялар институти директор ўринбосари, физика-математика фанлари доктори, Америка олим-материалшуноси, Америка Физика Жамияти аъзоси Анвар Захидов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон миллий метрология институтининг (ЎзММИ) ёш олимлари билан учрашди.
Учрашув давомида ЎзММИ томонидан амалга оширилаётган квант метрологияси йўналишидаги лойиҳалар, жумладан, абсолют газ акустикаси усулида ишловчи квант термодинамик ҳарорат лабораторияси ҳамда вакуумда гравиметрик усул ёрдамида газ оқимини ўлчаш лабораториясини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ЎзММИ томонидан янги барпо этилаётган Квант метрология марказининг инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот берилди. Анвар Захидов ўз ўрнида лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Учрашув якунида Анвар Захидов ёш олимларга илмий фаолиятни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.



