
Давлат назорати

Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири)
Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири).
Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон фармони
"Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 мартдаги ПҚ-91-сонли қарори
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида”ги 2024-йил 1-июльдаги 370-сон қарори
Назорат қилинадиган масалалар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида”ги 2024 йил 1 июльдаги 370-сонли қарорига биноан Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
- техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комлекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида Низом" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июль даги 370-сонли қарори билан тасдиқлаган.


