Корзинка савдо тармоқларидаги 2500 дан ортиқ электрон тарозилар метрологик текширувдан ўтказилмоқда
2026-06-16 12:00:00 / Янгиликлар

✅ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, савдо жараёнларида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ҳамда ўлчаш воситаларининг аниқлигини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Миллий метрология институти ва “АНГЛEСEЙ ФООД” МЧЖ ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳамкорлик доирасида институт мутахассислари томонидан республика бўйлаб фаолият юритаётган Корзинка савдо тармоқларида фойдаланилаётган 2500 дан ортиқ электрон тарозилар метрологик текширувдан ўтказилмоқда.
✅ Текширувлар ОИМЛ Р76-1:2011 халқаро тавсияси талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиб, ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ҳамда белгиланган метрологик талабларга мувофиқлиги баҳоланмоқда.
Ушбу жараён савдо амалиётларида шаффофликни таъминлаш, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маҳсулотларни тортиш жараёнларида аниқ ва ишончли натижаларга эришишга хизмат қилади. Метрологик текширувлар натижасида ўлчаш воситаларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда савдо соҳасида ўлчашларнинг ишончлилигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.



