Бўш иш ўринлари
1.Малакавий талаблар билан танишиш
Ҳар бир вакант лавозимга алоҳида малака талаблари белгиланади.
Малака талабларига мос келмаган ва (ёки) тест синовидан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар ишга қабул қилинмайди.
Номзодлардан:
- техник йўналиш бўйича, соҳа йўналиш бўйича олий маълумот;
- соҳа йўналиши бўйича, шунингдек Техник жиҳатдан тартибга солишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича юқори билим ва кўникма;
- давлат тили (рус, инглиз тили)ни мукаммал билиш, инглиз тилини билган номзодларга алоҳида эътибор қаратилади;
- компютер дастурларидан юқори даражада фойдалана олиш талаб этилади.
Қуйидагилар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
- суд томонидан муомалага лаёқациз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
- коррупсияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
- оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
- тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар;
2.Вакант лавозимларга иш қабул қилиш тартиби
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали очиқ ва ички танлов асосида ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2022-йил 15-декабрдаги “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларига ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида”ги Тартибига асосан амалга ширилади.
Номзодлар миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқишидан қат’ий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда ма’лумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига очиқ танлов орқали ишга қабул қилинади.
3.Бўш иш ўринлари
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига очиқ ва ички танлов орқали ишга қабул қилинади.
Вакансия линк - > https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-list?regionSoato=10&organizationId=14647
