Ўзбекистонда илк бор стандарт намуналарни ишлаб чиқариш йўлга қойилди
2026-09-22 11:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва металлургия соҳалари жадал ривожланмоқда. Бу эса маҳсулот сифатини халқаро стандартларга мувофиқ назорат қилиш ва ўлчашлар аниқлигини таъминлашни талаб этади.
Ҳозиргача лабораториялардаги ўлчаш воситаларининг аниқлигини таъминлаш учун стандарт намуналар асосан импортдан келтирилмоқда.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институтида (ЎзММИ) O'zDSt ISO 17034:2021 стандарти асосида импорт ўрнини босувчи қуйидаги стандарт намуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди:
▶️суюқликларнинг pH кўрсаткичи (7,00 ва 9,21 pH);
▶️суюқликларнинг электр ўтказувчанлиги (1413 µS/cm).
ЎзММИнинг кимё лабораторияси Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан баҳоланиб, Миллий аккредитация реестрига киритилди ва O'ZAK.SN.0003-сонли "Стандарт намуна ишлаб чиқарувчиси" гувоҳномасига эга бўлди.
ЎзММИ мувофиқликни баҳолаш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларни ҳамкорликка таклиф этади. Қўшимча техник маълумотлар, сертификатлар, фойдаланиш шартлари ҳамда бошқа маълумотларни қуйидаги контактларга боғланган ҳолда олиш мумкин:
☎️ Телефон: +998 78 150 65 09; +998 87 488-88-95
✉️ Электрон почта: srm@nim.uz
