Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма ва терминларнинг мазмуни
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтига кириш учун интернет браузерларни бирини ишга тушириш ва браузернинг манзиллар қаторига https://gov.uz/oz/qashqadaryo электрон манзилни киритишингиз лозим. Сайт асосий меню ва 7 та бўлим ҳамда 42 та саҳифалардан иборат. Сайтнинг асосий саҳифасида барча бўлимларга ўтиш ҳамда кўп ўқиладиган саҳифалар тўғрисидаги қисқача маълумотлар берилган. Бундан ташқари, бош саҳифада ўндан ортиқ сайтларнинг ҳаволалари жойлаштирилган.
Сайтнинг ҳокимлик ҳақида бўлимида қуйидаги 7 та саҳифа мавжуд:
- ҳокимият ҳақида;
- ташкилот тузилмаси;
- раҳбарият;
- марказий аппарат;
- тизимдаги ташкилотлар;
- ҳудудий бошқармалар;
- жамоатчилик кенгаши.
Сайтнинг Ахборот хизмати бўлимида қуйидаги 11 та саҳифа мавжуд:
- янгиликлар;
- пресс-релизлар;
- матбуот-анжуманлари;
- воқеалар тақвими;
- брифинглар;
- видеолар;
- фотогалерея;
- расмий муносабат;
- мажлислар;
- раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари;
- ахборот хизмати ҳақида.
Шунингдек, веб-сайтнинг асосий менюсида жойлашган сайт харитаси орқали ҳам исталган бўлим ва ундаги саҳифаларга ўтиш ҳамда маълумот олиш имконияти мавжуд.
