Чеклаб қўйилган маълумотлар
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган маълумотлар
РЎЙХАТИ
1. Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот.
2. Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборот, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборот, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
3. Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборот, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4. Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборот.
5. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар.
6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар.
7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотлар.
8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган банк сири, шахсни суғурталаш ва васият сири.
9. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фаолияти билан боғлиқ маълумотлар.
10. Улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар.
