Ҳокимият ҳақида

Вилоят ҳокимлиги вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши хамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди. Вилоят ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси хамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши олдида хисоб беради. Вилоят ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари рахбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади. Вилоят ҳокимлиги фаолияти вилоят ҳокими томонидан ташкил этилади. Вилоят ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида худуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Вилоят ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим ахамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Вилоят ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди
Вилоят ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" ҳамда вилоят ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
Манзил: 180100, Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 1-уй
Тел: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60
Факс: (75) 221-13-40
E-mail: info@qashqadaryo.uz
Иш вақти: Душанба-Жума
09:00 дан - 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан - 14:00 гача
Мўлжал: "Milliybank" Қарши филиали
1, 2, 4, 7, 8, 13, 16, 20, 22, 295-сонли йўналишдаги автобуслар
