Косон тумани Арабхона маҳалласида замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
2025-08-21 12:12:00 / Янгиликлар

Туманнинг Арабхона маҳалласида ёшлар учун навбатдаги замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Маълумки, 2024-йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган футбол мусобақаларининг республика финал босқичида Арабхона маҳалла жамоаси ДХХ кубоги ғолибига айланган эди. Шу мусобақадан сўнг жамоага ваъда қилинган спорт иншооти қисқа вақт ичида қурилди ва бугун фойдаланишга топширилди.
Ушбу майдонча маҳалла ёшлари учун ҳақиқий совға бўлди. Очилиш маросимида вилоят спорт бошқармаси масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этиб, барчани ушбу қувончли тадбир билан табриклашди.
Янги майдончанинг яна бир муҳим жиҳати унда қуёш панелли ёритгичлар ўрнатилгани. Бу эса ёшлар ва спорт ихлосмандларига кун-у тун спорт билан шуғулланиш имконини беради.









