“Вилоят ҳокими стипендияси“ танловида ғолиб бўлган мактаб ўқувчилари рағбатлантирилди
2024-12-25 19:30:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси фаоллар залида мактаб ўқувчиларига уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали равишда стипендиялар топширилди.
Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоят ҳокими қарори билан, вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятнинг умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган “Вилоят ҳокими стипендияси” танловида ғолиб бўлган 18 нафар ўқувчиларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига маблағ ажратилган эди.
Ғолиблар рўйхати билан бу ерда танишинг.
