Қашқадарёда яна бир буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди
2024-12-12 10:50:00 / Янгиликлар

Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида навбатдаги мураккаб жарроҳлик, яъни буйрак кўчириб ўтқазиш операцияси муваффақиятли ўтказилди.
21 ёшли бемор учун донор онадан олинган буйракни кўчириш операцияси Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази профессори Ф.А.Ходжибоев бошчилигидаги вилоятимизнинг малакали мутахассислар иштирокида бажарилди.



Тиббиётдаги трансформациялар вилоятимиздаги ўғир ва иқтисодий чекланган беморларни соғлом ҳаётга қайтиш имкониятини оширгани эътиборга моликдир.
"Ҳозирги кунга қадар 8 нафар беморда буйрак трансплантацияси ўтказилган бўлиб, барчаси муваффақиятли бўлган. Шунингдек, 63 нафар беморда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш (АКШ) ва 167 та юрак тож томирларини стендлаш ва 418 та коронарография операциялари ўтказилди", - дейди марказ директори Р.Тулаков
