17-НОЯБРЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-11-17 07:55:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи республиканинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида, эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечқурун эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.
