Вилоят ҳокими раҳбарлигида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди
2026-11-17 14:44:00 / Мажлислар

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи чоғида берган топшириқлари ва вилоятимизни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, қатор соҳаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан "ҳокимлик соати" бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида экспорт режаси, таълим ва соғлиқни сақлаш, куз-қиш мавсумини бориши, озиқ-овқат хавфсизлиги, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот жараёнлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, Ўзбекистон Республикасининг ”Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ижроси, ъъЯшил маконъъ умуммиллий лойиҳаси, ҳокимликлар муассислигидаги босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида таҳлил этилиб, юқорида таъкидланган масалалар бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги олдида турган муҳим ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми, тўй ва маросимларда маромийликка риоя этиш, инвестиция ва бошқа бир қанча муҳим масалалар ҳам кун тартибидан жой олди.









