Қашқадарёда талабалар учун янги имкониятлар тақдим этилди
2026-11-14 10:05:00 / Янгиликлар

17 ноябрь — Халқаро талабалар куни муносабати билан вилоятдаги олий таълим муассасалари ва техникумларда “Талабаликдан келажак сари: имконият, ташаббус ва юксалиш” шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида Ёшлар ишлари агентлигининг “Ustoz AI”, “Mutolaa”, “Ibrat farzandlari”, “UzÇess” ва “Qizlar akademiyasi” каби йирик лойиҳалари талаба-ёшларга таништирилди.
Ушбу лойиҳалар орқали ёшлар хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касбларни эгаллаш, китобхонликни ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва янги билимларни ўзлаштириш имкониятлари билан яқиндан танишди.
Асосий мақсад — ёшларнинг билим олиши, ўз устида ишлаши ва келажакда муносиб ўрин топиши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш.









