Вилоят ҳокими Эроннинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини қабул қилди
2026-11-06 17:25:00 / Янгиликлар

Хабар қилганимиздек, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бугун Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий бошчилигидаги делегатсия вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ўзаро икки томонлама ҳурмат ва ишчанлик руҳида бўлиб ўтган мулоқот чоғида дастлаб вилоят раҳбари томонидан Қашқадарёнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва инвеститсион жозибадорлиги ҳақида делегатсияга маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашувда вилоятимиз ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилиниб, бу борада келгуси режалар ҳақида келишиб олинди.









