Муротжон Азимов кеча яна бир қатор учрашув ва муҳим йиғилишлар ўтказди
2026-10-30 10:10:00 / Янгиликлар

Кун давомида қатор объектларда ўрганишлар олиб борган, тадбиркорлар қабули ва қатор тақдимотлар билан танишган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов кечки пайт “Indorama” компаниясининг ижтимоий кўмак масалалари бўйича вакили билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида компаниянинг ҳудуддаги фаолияти, ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Айниқса, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини юқори савияда ташкил этиш, белгиланган ҳудудларда кўчат экиш, уларни парваришлаш ва яшил майдонларни кенгайтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама қилинган ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.





