Вилоят ҳокими раҳбарлигида навбатдаги "Ҳокимлик соати" ўтказилди
2026-10-26 18:30:00 / Мажлислар

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи чоғида берган топшириқлари ва вилоятимизни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги галдаги вазифалар юзасидан "Ҳокимлик соати" бўлиб ўтди.
Бунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тижорат банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитларни ундириш, вилоятда ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолати ва оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш, дастурлар доирасида аҳоли ва тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш учун республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг сарфланиши борасида амалга оширилаётган ишлар туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида таҳлил этилиб, юқорида таъкидланган масалалар бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қишлоқ хўжалиги олдида турган муҳим ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми, тўй ва маросимларда маромийликка риоя этиш, инвеститсия ва бошқа бир қанча муҳим масалалар ҳам кун тартибидан жой олди.









